Markaz haqida

Markaz — O‘zbekistondagi yetakchi ilmiy-tadqiqot va davolash muassasasi.

  1. Ушбу Устав Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-буйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
  2. Марказ ўз фаолияти йўналиши бўйича даволаш-профилактика ва илмий-услубий фаолият олиб борувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил давлат тиббиёт муассасаси сифатида ташкил этилади ва республика оториноларингология тизимининг бош муассасаси ҳисобланади.
  3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига эга, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва валюта ҳисоб рақамларини, шахсий газна ҳисоб рақамларини очади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган ва Марказнинг тўлиқ номи ёзилган муҳр, штамп ва бланкаларга эга.
  4. Марказ юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек, мутахассислик турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ҳамда ўқув базаси ҳисобланади.
  5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Соғлиқни сақлаш вазири буйруқлари, ушбу Устав ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

Markaz 2024 yilning fevral oyidan ish boshlagan.

Markaz ushbu sohada fundamental va amaliy tadqiqotlar olib boradi. Shuningdek, markaz tomonidan Toshkent va butun mamlakat bo‘ylab otorinolaringologlar va nutq terapevtlarining metodik ishlari va malakasini oshirish amalga oshirilmoqda.

Марказнинг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:

  • юқори малакали ва юқори сифатли, ҳозирги замон халқаро талабларига мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юқори технологик моддий ва илмий базани, шунингдек, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш;
  • ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишда аҳолининг юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.

9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  1. қуйидаги аҳолига ўз ихтисослиги бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:
    • имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга — бепул асосда (тартиби қонунчиликда белгиланади);
    • Ўзбекистон фуқаролари (истиснолардан ташқари), хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга — пулли асосда.
  2. тиббиёт техникаси паркini мунтазам янгилаш ва модернизация қилиш, Марказni замонавий тиббиёт асбоб-ускunalari билан жиҳозlash.
  3. Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техника ресурсларни жалб этиш бўйича менежмент ва маркетинг ишларini ташкил этиш.
  4. тиббиёт ходимларининг касбий даражасини хорижий етакчи муассasalarda стажirovka ва таълим орқали доимий ошirib бориш.

Hujjatlar (PDF)

Avto-o‘qish: ON