Logo Respublika ixtisoslashtirilgan otorinolaringologiya va bosh-buyin kasalliklari ilmiy-amaliy tibbiyot markazi

Телефон доверия

ВСЕ НОМЕРА

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази кўмагида ҳудудларда ноёб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилади.

Ихтисослашган тиббий ёрдамни туман даражасига тушириш учун 2025 йили ҳар бир вилоятдан 2 тадан, жами 28 та туман (шаҳар)ни намунавий ва илғор ҳудудга айлантиришга киришганмиз, — дейди марказ директори Улуғбек Хасанов. — Қатор ҳудудларда беморларни тиббий кўрикдан ўтказяпмиз, маҳаллий мутахассислар учун маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Энг тажрибали шифокорларимиз аҳоли ҳузурига пойтахтдан бориб, уларни оғир хасталиклардан халос этишга кўмаклашяпти.
Юқори нафас йўллари ўсма олди касалликларини эрта скрининг қилиш амалга оширилади, даволаш протоколлари тузилади.
🔜 Биринчидан, Ҳудудларда ЛОР-аъзолари ва бош-бўйин касалликларига ихтисослаштирилган мултидисциплинар ёндашувлар ва юқори технологияли амалиётлар татбиқ этилади.
✅ Жумладан, Бухоро, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлардаги марказ филиалларида микроскоп ва эндоскопик техникалар ёрдамида Тимпанопластика операцияларини бажарилишини йўлга қўйиш, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги марказ филиалларида Функционал эндоскопик синус хирургияси операцияларини йўлга қўйиш жорий этилади. Марказнинг ўзида 5 та диагностика ва 5 та даволаш усуллари амалиётга киритилади.
📌Иккинчидан, ҳудудларда аҳолини мутахассислар ёрдамида қулоқ ва бурундаги касалликларни эрта аниқлаш, скрининг ўтказиш, ҳамда қулоқда эшитишнинг пастлиги ва орттирилган карликни олдини олиш, бош ва бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашда мултидисциплинар ёндашувлар орқали эрта босқичда касаллик аниқлаш кўрсаткичи оширилади.
💯Учинчидан, вилоят ва бошқа муассасаларидаги 100 нафар шифокорларни симуляцион марказда симуляторлар курсида ўқитилади, Марказдаги 10 нафар мутахассислар чет давлатлардаги нуфузли клиникаларда малакасини оширади.
✅Жумладан, тажриба алмашиш, мастер-класслар ўтказиш, янги технологияларни жорий қилиш ва ҳудудларда тиббий кўриклар ва операцияларни ўтказиш мақсадида 2 та давлатдан (Россия, Туркия) 4 нафар мутахассислар ташрифи амалга оширилади. 2025 йил Россиянинг Оториноларингология миллий тиббий тадқиқот марказидан 2 нафар мутахассисни отохирургия йўналиши бўйича амалий ёрдам беришга жалб этилади. Туркиянинг етакчи клиникаларидан 2 нафар мутахассиси ёрдамида маҳорат дарслари ўтказилади. Шунингдек, 6 нафар мутахассислар томонидан 6 та йўналишда илмий изланишлар олиб борилади.
📍Тўртинчидан, Марказнинг етакчи мутахасислари доимий йил давомида вилоятлар филиалларига режа бўйича малакали оторинолариногологик ва бош-бўйин жарроҳлиги амалиётларини бажаришга жалб этилади.
Россия, Туркия, Италия, Германиянинг етакчи марказлари ва клиникалари билан 4 та ҳамкорлик меморандумлари имзоланади.
ℹ️Бешинчидан, тиббий туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз оториноларингологик хизматнинг мавқеи ва нуфузини оширишдан иборат. Шунинг учун хорижий беморларни трафигини енгиллаштириш мақсадида “яшил йўлакларни” электрон тизимга жорий қилинади. Марказнинг тиббий тур пакетлари тасдиқланади. Тиббий туризм соҳасидаги Туркия, Россиянинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик ҳужжатларини имзоланади.

Эълон

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.

Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи гуруҳи томонидан суҳбат асосида
2024 йил 31 май куни ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

г) охирги 3 йилда хорижда ва республика таълим муассасаларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з)  малака тоифасига эга бўлганлиги тўғрисида сертификат;

и) семинар, конференцияларда маъруза билан ёки маърузасиз иштирок этганлиги тўғрисида сертификат;

к) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.

Ушбу ҳужжатлар қуйидаги иловада белгиланган тиббиёт ташкилотларнинг электрон манзилларига юборилади:

Ҳурматли ҳамкасблар! Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларида малака ошириш ҳамда стажировкалар ўташ учун саралаш танлови бошланди.

🧰Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинади:
-Оториноларингология
-Юз-жағ жарроҳлиги
-Фониатрия
-Сурдология
-Нейрожарроҳ
-Нейроэндокринолог
-Нейрореаниматолог
Хорижий давлатларга тегишли йўналишлар бўйича малка ошириш ва стажировкалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармасининг жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадида хорижда малака ошириш (стажировка), қайта тайёрлаш, хориждан малакали мутахассисларни таклиф этиш, иқтидорли мутахассисларни рағбатлантириш бўйича номзодларни саралаш тартибига асосан ўтказилади.

🔥Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар orlhns.uz@gmail.com почта манзилига 2024 йил 20 майга қадар қуйидаги ҳужжатларни юборишингиз сўралади:
-Иловадаги жадвални тўлдириш;
-Паспорт нусхаси;
-Олий ва ўрта махсус таълим муассасасини тугутганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси, гувоҳнома нусхаси (клиник ординатура) ва/ёки илмий даражаси (фан номзоди, PhD ва фан доктори, Dsc), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи диплом(лар)нинг нусхаси, агар мавжуд бўлса;
-Хорижий тиллардан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган, муддати ўтган ҳужжатлар бундан мустасно), агар мавжуд бўлса;
-Охирги 3 йилда хорижда ва республика таълим муассасаларида малакасини оширганлиги тўғрисида сертификат;
-Малака тоифасига эга бўлганлиги тўғрисида сертификат;
-Меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-Семинар, конференцияларда маъруза билан ёки маърузасиз иштирок этганлиги тўғрисида сертификат.
🏥Танлов 2024 йил 31 майда ўтказилади.

Номзодлар тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Мурожаат учун: +99890-712-78-87, +99899-433-93-66

«Ички қулоқ касалликларининг нурли диагностикаси» мавзусидаги мастер-класс

Республика Ихтисослаштирилган Оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий Тиббиёт Маркази vs»Magic Ear Academy» барча оториноларингологлар, сурдологлар ва нур диагностика мутахассисларни таклиф этади.

🇷🇺Россия Федерациясининг етакчи Сурдологи/Оториноларинголог, т.ф.н ТОРОПЧИНА ЛИЯ ВЛАДИМИРОВНА иштироқида интизор билан кутилган «Ички қулоқ касалликларининг нурли диагностикаси» мавзусидаги мастер-класс
2024-йил 20-апрелда ТОШКEНТ шаҳрида бўлиб ўтади.

👂 МСКТ/МРТ тасвирлари асосида қулоқ патологиясини таққослаш ва шу йўналиш бўйича янги билимларга эга бўласиз. Амалий шифокор учун қулоқда қанчали яширинган, чалғитувчи ва кутилмаган топилмалар бўлиши мумкинлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Мастер-класс дастури:
✅КТ/ МРТ тасвирларини таққослаш билан қизиқарли клиник ҳолатларни таҳлил қилиш;
✅Қулоқ аномалиялари: уларнинг клиник ва морфологик шаклланиши ва турлари
✅Тиннитус муаммоси ёки қулоқнинг ички қисмидаги сабабни қаердан излаш керак;
✅Сирли карлик генетикаси ёки уни қулоқнинг КТ тасвирида қандай кўриш мумкин;
✅Антиқа Қулоқ КТ топилмалари ёки отохирург нимага тайёр бўлиши лозим

‼️Шунингдек, иштирокчиларга КТ/МРТ тасвирларини таҳлил қилиш ва ўқишда иштирок этиш ҳамда уларни таққослашда бебаҳо кўникмаларга эга бўлиш имконияти берилади.

Сана: 2024 йил 20 апрел
Соат:9.00 дан 16.00 гача
Семинар нархи – 400.000 сўм

📌Ўтказиладиган жой: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ЯНГИ биноси(мўлжал – эски ТошМИ), конференция зали

15 апреля 2024 года в 15.00 состоится мастер-класс профессора Биргит Мацурек, директора Центра Tinnitus Берлинской клиники Charite.

‼️🦻Хурматли оториноларингологлар!
2024 йил 15 апрел соат 15.00да Берлин Charite клиникаси Tinnitus маркази директори, профессор Биргит Мацурек томонидан мастер-класс ўтказилади.
🏥Манзил: Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази, 3 этаж, мажлислар зали

‼️🦻Уважаемые оториноларингологи!
15 апреля 2024 года в 15.00 состоится мастер-класс профессора Биргит Мацурек, директора Центра Tinnitus Берлинской клиники Charite.
🏥Адрес: Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр оториноларингологии и заболеваний головы и шеи, 3 этаж, конференц-зал

Президент бир қатор шифокорларни мукофотлади

Инсон учун бу дунёда саломатликдан кўра муҳим бойлик бўлмаса керак. Шу боис ҳам бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мус­таҳкамлаш, турли касалликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, “инсон қадри учун” деган эзгу тамойил замирида ҳам унинг соғлиғига бўлган эътибор мужассам. 

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши соҳадаги кўплаб муаммоли масалаларнинг ечимига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Президентимиз 18 март куни тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммо ва таклифларни эшитди. Мулоқотдан сўнг юқоридаги фармойиш қабул қилиниб, еттита йўналишда вазифа ва масъуллар белгиланди. “Йўл харитаси”да бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш сингари масалалар ўрин олган.

Жорий йилда 136 та, 2023 йилда 140 та янги поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилади. Олис ва чекка маҳаллаларга махсус контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш режалаштирилган. Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш жадаллаштирилиб, замонавий технологиялар ва жиҳозлар билан таъминланади. Шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш, уларнинг ҳуқуқий-ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгиланган. Жорий йил 1 июндан бошлаб соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб 15 фоизгача ошириш, юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга 25 фоиз устама тўлаш жорий этилади. Тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган шахсларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Дарҳақиқат, соғлиқни сақлаш соҳасида жиддий ислоҳотларга киришилди. Ҳудудларда маҳаллабай тизимда ишлаб, сифатли тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш, одамларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тўғри овқат­ланиш, жисмоний машқлар, касалликлар профилактикаси бўйича қўлланмалар ишлаб чиқилиб, оилаларга тарқатиш тадбирлари кўрилмоқда. Эътиборли жиҳати, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари эндиликда вилоятларда ҳам йўлга қўйилмоқда. 2016 йилгача ихтисослашган марказлар сони 10 та ва ҳудудлардаги филиаллари 2 тани ташкил қилган бўлса, бугунги кунда жами 24 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, уларнинг ҳудудлардаги 269 та филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Натижада ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 55 фоизгача етказилди. Марказлар томонидан 2021 йилда илмий изланишлар натижасида 100 турдан ортиқ юқори технологик ташхислаш ва даволашнинг янги услублари ишлаб чиқилиб, амалиётга тат­биқ этилди. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларнинг марказларда даволаниши учун Давлат бюджетидан 600 миллиард сўмга яқин маб­лағ ажратилиши 80 минг нафар беморга даволаниш имкониятини яратди. Натижада хорижий давлатлар тиббиётига мурожаат қилаётган беморлар 29 фоизга қисқаришига эришилди. Жарроҳлик амалиётларининг турлари республика марказларида 350 турга, вилоят марказларида 130 турга, туман марказларида 60 турга кўпайди. Аҳолига кўрсатилаётган ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилди. Сўнгги беш йилда хирургия ва шошилинч тез ёрдам марказларида буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди ва 700 нафардан ортиқ беморда буйрак, 17 нафар беморда жигар трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Самарқанд ва Наманган вилоятларида 11 нафардан, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 4 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 44 нафар беморда буйрак трансплантацияси бажарилди.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади, жумладан, яқинда Фарғона вилоятида ҳам ушбу амалиёт ўтказилди ва ижобий натижаларга эришилди. Мамлакатимизда йилига 500 нафар юрак туғма нуқсонли бемор болаларни замонавий усулда (окклюдер) даволаш ҳамда гематология маркази, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказида суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Натижада кўп йиллар давомида аҳолимизни қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топди, чунки бу каби амалиётлар катта маблағ эвазига хориждаги клиникаларда бажарилар эди. Энг муҳими, аҳолининг барча қатламига малакали тиббий хизмат кўрсатилиши йўлга қўйил­­ди.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур фармойиш соғлиқни сақлаш соҳасини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Зеро, бу каби ислоҳотлар Янги Ўзбекистон тараққиётида инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадга хизмат қилади.

Шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузи янада ошади

Ўзбекистонда оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари бўйича янги тиббиёт маркази ташкил этилади

Ўзбекистон президентининг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Унга кўра 2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади.

Марказ оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ҳамда “Марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари — туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ўз фаолиятини ташкил этади. Оториноларингологик ва бош-бўйин касалликлари соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг кўникмаларини ривожлантириш чораларини кўради ҳамда илмий мактабни шакллантиради. Ҳудудларда оториноларингологик ва бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этади.

2024/2025-ўқув йилидан бошлаб марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади.

Марказ фаолияти давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш доирасидаги грантлар, пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

Корея Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси ҳисобидан 2023–2024 йилларда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини, Қорақалпоғистон ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қорақалпоғистон ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент шаҳар шифохоналарининг оториноларингология бўлимлари ва тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 17 миллион доллар йўналтирилади.